korzinka.uz ва REDTAG дўконларида Payme GO хизматининг ишга тушиши муносабати билан Payme компанияси пулли ютуқлар акциясини ўтказмоқда.

27.11.2018 дан 31.12.2018 гача korzinka.uz ёки REDTAG дўконларида Payme GO орқали 20 000 сум ва ундан зиёд ҳаридни амалга оширсангиз ўз банк картангизга пул мукофотлари, ёки MyTaxi томонидан тақдим этиладиган ҳар бири 30 000 сўмлик 300 та промокоддан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўласиз.

Ўйин иштирокчиси бўлиш учун қуйидагилар зарур:

Payme иловасини юклаб олинг

Payme GO билан харидни тўланг

Харидни Payme GO билан korzinka.uz ёки REDTAG тармоғидаги исталган дўконда қуйида белгиланган суммада амалга оширинг ва пул мукофотларини ютиб олиш имконига эга бўлинг.

Чек суммаси
20 000 дан 50 000 сўмгача
50 000 дан 100 000 сўмгача
100 000 дан 300 000 сўмгача
300 000 ва ундан зиёд
Мукофот
100 000 сўм
150 000 сўм
200 000 сўм
300 000 сўм

Зарур шартларни бажарганда, сиз биринчи ютуққагача ўйин иштирокчисига айланасиз. Совринларни ўйнаш ҳар куни 10:00 дан 23:00 гача амалга оширилади.

Акция шартлари

1. Акция доирасида ўтказиладиган пул мукофотлари ўйинида 18 (ўн саккиз) ёшга кирган ва ушбу қоидаларнинг 2-бандида санаб ўтилган шахслар жумласига кирмайдиган ҳар бир жисмоний шахс иштирок этиши мумкин.

2. Акция ташкилотчиси ходимлари (ташкилотчи билан меҳнат шартномаси тузган шахслар) ўйинда иштирок этолмайди.

3. Ўйинда иштирок этиш учун иштирокчи бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларни бажариши лозим:

  • Қуйидаги ҳавола бўйича Android ёки iOS учун Payme иловасини янгиланг ёки юклаб олинг:
  • Ўз банк картангизни илова қилинг. Банк картаси акция ўтказиладиган бутун давр давомида фаол бўлиши шарт
  • 20 000 cўм ва ундан зиёд суммага тўловни амалга оширинг (ҳар қандай сабабларга кўра тўловни бекор қилиниши ушбу шартнинг бажарилмаганини билдиради)

* Payme GO Тошкент, Олмалиқ ва Чирчик шаҳарларида жойлашган korzinka.uz ва REDTAG дўконларида ишламоқда.